
Усман Азим Слова
Азиз китобхон! Ўзбек адабиётида, маънавий иқлимида ажойиб ҳодиса содир бўлди. Ажойиблиги, ҳодисалиги шундай: Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим “Сўнгсўзлар” номли мемуар асар битди. Асар табаррук ёшдаги адибнинг мухлисга, адабиёт аҳлига, ўзбекка, қўйингки, дунёга аталган ҳалол иқрорлари, қарз гапларидир. Адабий, маънавий, ижти-моий воқеликни катта масштабда қамраган “Сўнгсўзлар” бадиий тартиб берилган ўзига хос солномадир. Биргина адабиёт эмас, балки миллатимиз тақдирига дахли бўлган ҳар бир мавзу ўз равишида кесишган ушбу асар ўзини ҳурматлаган ҳар бир китобхон учун қимматли. Узни кашф этиш, кашф этса-да фош этиш қийин иш. Китоб мардона шоирнинг ана шундай мардона хулосаларидан, азиз хотираларидан иборат.
